...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон Остонадаги “EXPO–2017”да “келажак уйи” ва биомобилни тақдим этди


12:23, 12.06.2017 Технология
 5 235

Капсуланинг қулайлиги ундан оғир шароитларда, инфратузилмалар йўқ бўлган ҳудудларда, жумладан, бепоён чўллардаги илмий станцияларда фойдаланиш мумкин.

Қозоғистон пойтахти Остонада ўтказилаётган “EXPO–2017” кўргазмасининг Ўзбекистон павильони икки қаватга жойлаштирилган. Биринчи қаватдан сўнгги техник ишланмалар, иккинчисидан эса миллий урф-одатлар акс этган кўргазма ўрин олган. У ерда меҳмонларга ўзбек ошхонаси миллий таомларидан татиб кўриш имконияти берилди.


 
Ўзбекистон намойиш этган экокапсула – қуёш батареясига асосланган “келажак уйи” ташриф буюрувчиларнинг эътиборини тортмоқда. Капсуланинг қулайлиги ундан оғир шароитларда, инфратузилмалар йўқ бўлган ҳудудларда, жумладан, бепоён чўллардаги илмий станцияларда фойдаланиш мумкин.


 
Капсула бир кишига мўлжалланган бўлиб, у совитиш-иситиш тизими, ёнғин хавфсизлиги ва рақамли технология билан таъминланган. У ерда телевизор кўриш, мусиқа эшитиш ва китоб ўқиш мумкин. Капсуланинг оғирлиги 300 килограмни ташкил этади. Албатта, бу экокапсула жаҳонда янгилик эмас. Унинг эквивалентлари аввалдан мавжуд, бироқ ўзбекистонликлар ишланмаси улардан арзонлиги билан фарқ қилади. Унинг баҳоси 2000 АҚШ долларига тенг.


 
Бундан ташқари, кўргазмада ўзбеклар томонидан янгича смартфон, қуёш батареясида ишлайдиган биомобил ҳам тақдим этилди. Унинг бир марталик қуввати 700 км масофага етади.


 
Эслатиб ўтамиз, “EXPO–2017” халқаро кўргазмаси очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этган эди.
Сумбула

Теглар:EXPO–2017 Ўзбекистон Қозоғистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!