...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон Ўрта Ер денгизига чиқмоқчи


19:48, 16.06.2018 Олам
 4 706

Агар Ўзбекистон Ўрта Ер денгиз соҳилларига чиқишни уддалай олса, ўз маҳсулотларини Европа бозорларига тезроқ ва самаралироқ етказа олади.

Ўзбекистон Туркманистон, Озарбайжон, Грузия, Туркия орқали Ўрта Ер денгизи соҳилларига чиқиш мақсадида. Бу ҳақда “Trend” Озарбайжоннинг Ўзбекистондаги элчиси Гусейн Гулиевга таяниб хабар берди.
 
Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон бу мақсадини Навоий-Туркманбоши-Боку-Тбилиси-Карс темир йўли ва Туркия транспорт тармоғи орқали амалга оширмоқчи. Бу орқали мамлакат учун туркларнинг Мерсин портига йўл очилади.
 
Шу ўринда, Ўзбекистон ҳукумати раҳбари Абдулла Арипов Боку-Тбилиси-Карс темир йўли очилиш маросимида иштирок этганини эслатиб ўтилди.
 
Элчи Боку-Тбилиси-Карс темир йўли “Янги Ипак йўли”нинг шаклланиши, мамлакатлар инфратузилмаси ва техник имкониятларини кенгайтиришда катта аҳамиятга эга эканини таъкидлади.
 
Агар Ўзбекистон Ўрта Ер денгиз соҳилларига чиқишни уддалай олса, ўз маҳсулотларини Европа бозорларига тезроқ ва самаралироқ етказа олади.
 
Маълумот ўрнида, БТК темир йўли озар-грузин-турк давлатлараро келишувига асосан барпо этилган. Дастлабки босқичда темир йўлдан 6,5 миллион тонна юк ва бир миллион йўловчи ташиш мўлжалланган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Ўзбекистон Боку Тбилиси Карс Ўрта Ер 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!