...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: Хитой осмонидан саккизоёқ ёғди


19:41, 16.06.2018 Олам
 5 886

Фильмлардаги қўрқинчли манзаралар Циндаода такрорланмоқда.

Хитойнинг шарқий ҳудуди Циндао шаҳрида бир неча кундан бери давом этаётган кучли бўрон аҳолини қийин аҳволга солиб қўйди. Мамлакат тарихида бундай даҳшатли бўрон шу пайтга қадар ҳеч кузатилмаганлиги айтилмоқда.
 
Шандун Метеорология маркази маълумотларига кўра, бўроннинг тезли сониясига Beaufort шамол шкаласи кўрсаткичи бўйича 12 ни кўрсатган.  “Бу бўрон эмас. Офатнинг ўзи”, деган метеорология маркази ходимларидан бри. Чунки  Циндао шаҳрида тик турган нарсанинг ўзи қолмади.
 
Бунинг устига худди фильмлардаги қўрқинчли манзаралар Циндаода такрорланмоқда. Осмондан денгиз жониворлари – саккизоёқ, денгиз юлдузи, шиллиқуртлар ёғиб, одамларни янада ваҳимага солмоқда.
 
Хитой ОАВнинг ёзишича, худди ёмғирдек ёғаётган саккизоёқ, шиллиқуртлар дастидан одамлар кўчага ҳам чиқмай қўйган. Йўлларда қадам босгани жой йўқ. Ҳаттоки, автомобилларнинг усти ҳам шундай шилимшиқ денгиз жониворлари билан лиқ тўла.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Хитой саккизоёқ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!