Олтин нархининг пасайиши захираларга салбий таъсир қилган.
Жорий йилнинг июль ойида ялпи олтин-валюта захираларининг 270,6 миллион АҚШ долларига пасайиши кузатилган. Мазкур ҳолат ҳисобот даврида асосан олтин нархининг 1250,55 дан 1219,20 долл./тр.унцияга пасайиши ҳисобига юзага келган. (нархнинг олтин-валюта захираларининг камайишига таъсири – 347,0 миллион доллар).
Ҳозирда Республиканинг ялпи олтин-валюта захираси 27 миллиард 389,9 миллион АҚШ долларини ташкил этмоқда.
Шундан 13 миллиард 597,6 миллион АҚШ доллари – хорижий валютадаги активлар, 13 миллиард 792,3 миллион АҚШ доллари – монетар олтин.
1 август ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг соф олтин валюта-захираси 26 миллиард 365,1 миллион АҚШ доллар миқдорида эканлиги айтилди.
Ўзбекистон Республикасининг олтин-валюта захиралари
млн.АҚШ долларида
Кўрсаткичлар |
01.04.2018 | 01.05.2018 | 01.06.2018 | 01.07.2018 | 01.08.2018 |
I. Ялпи олтин-валюта захиралари | 28 494,0 | 28 352,0 | 28 123,6 | 27 660,5 | 27 389,9 |
1. Хорижий валютадаги активлар | 14 517,2 | 14 415,9 | 14 004,7 | 13 818,3 | 13 597,6 |
2. Монетар олтин | 13 976,8 | 13 936,1 | 14 118,9 | 13 842,2 | 13 792,3 |
II. Соф олтин-валюта захиралари | 27 086,7 | 27 083,8 | 27 025,0 | 26 648,9 | 26 365,1 |