...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон Мудофаа вазири Қозоғистон Президенти билан учрашди


14:17, 07.06.2017 Жамият
 3 204

Учрашув чоғида бўлажак ШҲТ саммитида кўриладиган масалалар ва “ЭКСПО-2017” халқаро кўргазмасига тайёргарлик ишлари муҳокама қилинди.

Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг 8-9 июнь кунлари Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти саммити бўлиб ўтади. Унда ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари ҳам иштирок этади.
 
Бугун, 7 июнь куни Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев мазкур саммит олдидан ташкилотга аъзо давлатлар Мудофаа вазирлари билан учрашув ўтказди.
 
Учрашувда Мудофаа вазирлари Қобул Бердиев (Ўзбекистон), Сергей Шойгу (Россия), Мирзо Шерали (Тожикистон), Райимберди Дуйшенбиев (Қирғизистон), Чан Ваньцюань (ХХР), Сакен Жасузаков (Қозоғистон) ва ШҲТ Бош котиби Рашид Алимов иштирок этди.
 
Учрашув чоғида бўлажак ШҲТ саммитида кўриладиган масалалар ва “ЭКСПО-2017” халқаро кўргазмасига тайёргарлик ишлари муҳокама қилинди.
Бобур Жалолов
Фото: akorda.kz

Теглар:Қобул Бердиев Нурсултон Назарбоев ШҲТ Қозоғистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар