Усмановнинг ишонч билдиришича, Мирзиёев Ўзбекистоннинг Марказий Осиёдаги норасмий етакчи давлат мақомини қайтариб олади.
Иброҳим Усманов – бир неча йиллар давомида Тожикистон президентининг давлат маслаҳатчиси лавозимида ишлаган сиёсатчи ва журналист.
Усмановнинг ишонч билдиришича, Мирзиёев Ўзбекистоннинг Марказий Осиёдаги норасмий етакчи давлат мақомини қайтариб олади. У ўз сўзида, “Ўзбекистон ўтган аср 90-йилларининг бошигача минтақадаги норасмий етакчи давлат эди, лекин Қозоғистон бу мақомни тортиб олганди. Мирзиёев минтақада ўз иродасини ўтказишга ҳаракат қилмаяпти, қўшнилар билан ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш зарурлигини жуда яхши англаб турибди”, деб таъкидлаган.
Тожикистонлик сиёсатчининг таъкидлашича, сўнгги бир йил ичида Ўзбекистон Президентининг обрўси минтақадаги аҳоли ўртасида шунчалик даражада ошиб кетдики, унга ҳар қандай сиёсатчи ҳам ҳавас қилса арзийди.
Экспертларнинг фикрига кўра, Ўзбекистон Президенти Мирзиёев томонидан олиб борилаётган очиқлик сиёсати натижасида минтақадаги давлатлар ўртасидаги ўзаро ишонч бир неча баробар ошган.