...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон журналистика соҳаси бўйича Ҳиндистон билан ҳамкорликни қайта йўлга қўймоқда


13:41, 15.01.2018 Жамият
 1 995

15 январь куни Ўзбекистон Давлат Жаҳон тиллари университети Халқаро журналистика факультетининг профессор-ўкитувчилари Ҳиндистон оммавий коммуникация институтида бўлдилар.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 22 декабрь куни Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзоларига тақдим этган Мурожаатномасида журналистика таьлими сохасида хорижий тажрибани ўрганиш, замонавий ахборот коммуникация технологияларидан самарали фойдаланиш, ёш журналистларнинг чет тилларини мукаммал ўганиш масалаларига алоҳида тўхталиб ўтилган эди.
 
Бу соҳа мутахассислари зиммасига жиддий вазифаларни юклаймоқда. Шундан келиб чикиб жорий йилнинг 15 январь куни Ўзбекистон Давлат Жаҳон тиллари университети Халқаро журналистика факультетининг – Акбар Нурматов, Назира Тошпўлатова, Беруний Алимовлардан иборат профессор-ўкитувчилари  Ҳиндистон оммавий коммуникация институтида бўлдилар.
 
Мазкур ташриф Узбекистон Республикасининг Хиндистондаги элчихонаси кўмагида ташкил этилди. Ушбу сафардан кўзланган мақсад журналистика соҳасида Ҳиндистонда энг етакчи олий таьлим муассасаси ҳисобланган  Оммавий коммуникация институти (Indian institute of mass comunication) билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишдан иборат.
 
Бўлиб утган учрашувларда томонлар талаба ва ўқитувчилар алмашинуви, ҳамкорликда илмий анжуманлар ташкил этиш, илмий тадқиқот ишларини йулга қўйиш  ва шу каби  фойдали ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиришга келишиб олдилар. Сафар давомида иккита мамлакат журналистика таьлими муассасаси ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги Меморандум имзоланиши режалаштирилган. 
 
Маълумот учун, журналистика таълими соҳасида IIMC ва Ўзбекистон ўртасида ҳамкорлик алоқалари Мустақилликнинг дастлабки йилларида яхши ривожланган. 1993 йилдан бошлаб мазкур институтда 50 нафардан зиёд ўзбекистонлик журналистлар 4 ойлик “Янгиликлар агентликлари журналистикаси” (News Agency Journalism) ўқув курсларини тамомлаган. Улар бугунги кунда республиканинг етакчи оммавий ахборот воситалари, вазирлик ва идораларда самарали хизмат қилишмоқда.

Теглар:Журналистика Ўзбекистон-Ҳиндистон Халқаро журналистика факультети 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар