...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон Халқаро атом энергетикаси агентлиги билан ҳамкорликни кенгайтиради


16:35, 09.03.2018 Жамият
 1 899

МАГАТЭ вакиллари 2018-2019 йилларга мўлжалланган техник ҳамкорлик лойиҳасига қизиқиш билдирган.

“Ўзстандарт” агентлигида Халқаро атом энергетикаси агентлиги (МАГАТЭ) ташаббуси билан МАГАТЭнинг техник ҳамкорлик дастурлари бўйича менежери Кристоф Самба Хенрих ва МАГАТЭ эксперти Умар Салихбаев билан учрашув бўлиб ўтди, дея хабар беради “Ўзстандарт” агентлиги ахборот хизмати.
 
Учрашувда “Ўзстандарт” агентлиги томонидан ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш, жумладан 2018-2019 йилларга мўлжалланган техник ҳамкорлик лойиҳаси - МАГАТЭ UZB6015 «Ўзбекистон Республикасида дозиметрли иккиламчи эталонли лабораторияни ташкил этиш»га қизиқиш билдирилган.


 
Лойиҳа доирасида Ўзбекистон миллий метрология институти дозиметрик лабораториясини рентген ва гамма нурланишли эталонлар билан жиҳозлаш, мутахассислар малакасини ошириш, ўқитиш (амалиёт ўташ) ва халқаро давлатлар етакчи метрология ташкилотларининг илмий семинарларида қатнашиш кўзда тутилган.
 
Кристоф Самба Хенрих МАГАТЭ турли йўналишларда “Ўзстандарт” агентлиги билан ҳамкорликни кенгайтиришга тайёрлигини билдирган.
Фирдавс БЕК

Теглар:МАГАТЭ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар