Футболга тегишли вакиллар, футболчилар, реферилар ҳақидаги янгиликлардан бохабар бўлинг.
1. ЎФФ мутахассислари ва ҳакамлари CAFA CUP U-15 мусобақасида ишлайди. Марказий Осиё футбол ассоциацияси байроғи остидаги турнир Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида 2-8 июль кунлари бўлиб ўтади. Унда 5 мамлакат терма жамоаси – Тожикистон, Ўзбекистон, Туркманистон, Афғонистон ва Қирғизистон қатнашади.
2. Қатарга 22 футболчи билан йўл олган Ўзбекистон ёшлар термаси U-22 Three Nations Tournament мусобақаси доирасида аввал Қирғизистон ёшларини (1:0), кейин эса Қатар U-22 терма жамоасини (1:0) мағлубиятга учратди.
3. Ўзбекистонлик реферилар Ильгиз Танташев ва Руслан Серазитдинов ОЧЛ чорак финалида ишлайди. Ильгиз Танташев дарвоза ортидаги ҳакам вазифасини бажарса, Руслан Серазитдинов захира ҳаками бўлади.
4. Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ФИФА ва “Газпром” ҳамкорлигидаги “Футбол дўстлик учун” лойиҳаси давом этмоқда. Лойиҳада иштирок этаётган Ўзбекистон вакиллари ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.
5. Ўзбекистон U16 терма жамоаси Тожикистон пойтахти Душанбеда бўлиб ўтаётган CAFA U15 Boys Tournament халқаро турнирини Қирғизистон устидан қозонилган 2:1 ҳисобидаги ғалаба билан бошлади.