...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон Эронга 25,5 млн долларлик маҳсулот экспорт қилади


14:15, 19.10.2017 Жамият
 2 679

Бизнес форум самарали ўтгани имзоланган келишувларда намоён бўлган.

Аввалроқ, Эрон Ислом Республикаси Президенти Ҳасан Руҳоний Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегацияни қабул қилгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Кеча, 18 октябрь куни Теҳрон шаҳрида Ўзбекистон–Эрон ишбилармон доиралари вакилларининг бизнес-форуми бўлиб ўтди. Унда Эронда амалий ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси делегацияси иштирок этди. Бу ҳақда ТИВ Матбуот хизмати хабар берди.
 
Форумда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов, Ташқи савдо вазири Элёр Ғаниев, “Ўзбекнефтгаз” АЖ раиси Алишер Султонов ва Ўзбекистон делегациясининг бошқа аъзолари сўзга чиқдилар.
 
Эрон ҳукумати номидан сўзга Эрон саноат, конлар ва савдо вазирининг ўринбосари Можтаба Хосравтаж чиқди.
 
Форум иштирокчиларига Ўзбекистоннинг иқтисодий салоҳияти намойиш этилиб, Навоий, Жиззах ва Ангрен шаҳарларида учта эркин иқтисодий зона фаолият кўрсатаётгани, уларда хорижий сармоядорлар учун солиқ солиш, божхона йиғимлари, ер ва бинолар билан таъминлаш ва бошқа қулай шарт-шароитлар яратилгани ҳақида маълумотлар берилди.
 
Ўзбекистон делегациясининг Эронга ташрифи доирасида ва бизнес-форум натижалари бўйича бир қатор ўзаро манфаатли ҳужжатлар, хусусан 7,5 млн. АҚШ долларилик аҳдлашув баённомаси, шунингдек, 25,5 млн. АҚШ долларилик қишлоқ хўжалиги ва тўқимачилик маҳсулотларини етказиб бериш бўйича битимлар имзолангани айтилди.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Ўзбекистон–Эрон муносабатлари ТИВ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар