Бугунги кунда ёввойи табиатда тахминан 3900 дан 6500 тагача қор барси қолган.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари Борий Алихонов бошчилигидаги делегация 25 август куни Бишкек шаҳрида қор барси ва унинг экотизимини сақлаб қолиш бўйича халқаро форумда иштирок этади. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлигининг Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Халқаро форумда қор барси яшовчи 12 мамлакат, шунингдек, бошқа давлатлар ҳукумат вакиллари, халқаро ва илмий муассасалар раҳбарлари, донорлик ва табиатни муҳофаза қилиш ташкилотлари вакиллари иштирок этадилар.
Форум доирасида 2020 йилгача қор барси яшовчи 20та ландшафт ҳудудини таъминлаш режаси кўриб чиқилади.
Таъкидлаш керакки, қор барси йўқолиб бораётган ноёб турдаги жониворлардан ҳисобланади. Аниқ кўрсаткичлар маълум бўлмаса-да, тахминан ёввойи табиатда 3900 дан 6500 донагача қор барси сақланиб қолган.

Дурдона Расулова