...
МЕНЮ
ONLINE TV

Отасини пичоқлаган падаркуш қамалди


10:30, 23.08.2017 Жамият
 4 399

Фуқаро Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 97-моддаси 2-қисмига асосан озодликдан маҳрум қилинди.

Жиноят ишлари бўйича Бухоро вилояти суди Бухоро шаҳрининг Нуробод кўчасида яшовчи фуқаро О.ни узоқ йиллик қамоқ жазосига маҳкум қилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
 
Кекса отасидан ғазабланган ўғил уни итариб йиқитган. Шундан сўнг, ошхона пичоғи билан унинг кўкрак соҳасига бир неча бор уриб, оғир тан жароҳати етказган О.  мастлиги сабаб ўз ҳаракатларини бошқара олмаган. Қария ота олган жароҳати туфайли ҳушини йўқотган.
 
Шовқиндан уйғонган оила аъзолари кекса отани шифохонага олиб кетишган. Аммо етказилган оғир тан жароҳати сабабли, жабрланувчи йўлда жон берган.
 
Фуқаро О.га қилмиши учун Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 97-моддаси 2-қисмининг “в” ва “ж” бандлари бўйича жиноят иши қўзғатилди. Суднинг ҳукми билан О. узоқ йилга озодликдан маҳрум этилди.
Зоҳиршоҳ Жўраев 

Теглар:Жиноят Қотиллик Бухоро 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар