...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон бўйлаб 1255 километр йўллар таъмирланди


13:31, 24.04.2017 Жамият
 2 107

Тошкент вилоятида 97,6 ва Тошкент шаҳрида 25,9 километрлик йўл ва кўчалар таъмирдан чиқарилган.

2017 йилнинг бошидан бери Ўзбекистондаги 1255,6 километр йўллар ва кўчалар таъмирланган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси томонидан оммавий ахборот воситалари ходимлари учун ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.
 
Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси бўйича 103,6, Андижон вилоятида 128,3, Бухоро вилоятида 94,3, Жиззах вилоятида 77,3, Қашқадарё вилоятида 81,4, Навоий вилоятида 77,4, Наманган вилоятида 70,6, Самарқанд вилоятида 99,5, Сурхондарё вилоятида 85,8, Сирдарё вилоятида 87,7, Тошкент вилоятида 97,6, Фарғона вилоятида 152,6, Хоразм вилоятида 73,6 ва Тошкент шаҳрида 25,9 километрлик йўл ва кўчалар таъмирдан чиқарилган.
 
Эслатиб ўтамиз, республика ҳудудларида айнан қайси йўл ва кўчаларнинг биринчи навбатда таъмирга муҳтожлиги масаласи маҳаллий ҳокимликлар томонидан шакллантирилган манзилли дастурлар орқали белгилаб олинган.
Беҳзод Рўзиев

Теглар:йўллар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар