...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон автомобиль ишлаб чиқариш бўйича МДҲда иккинчи бўлди


10:44, 23.03.2017 Жамият
 2 763

Ўзбекистон МДҲ давлатлари ичида автомобиль ишлаб чиқариш ҳажми бўйича Россиядан сўнг иккинчи ўринни эгаллаб турибди.

Ўзбекистонда 2016 йилда енгил автомобиллар ишлаб чиқариш ҳажми 2015 йилга нисбатан 52,5 фоизга камайди. Бу ҳақда Халқаро автомобиль ишлаб чиқарувчилар ташкилоти (OICA) хабар берди.
 
OICA маълумотига кўра, енгил автомобиллар ишлаб чиқариш ҳажми 2016 йилда 88,15 мингтани ташкил қилди.
 
Ушбу кўрсаткич билан Ўзбекистон МДҲ давлатлари ичида автомобиль ишлаб чиқариш ҳажми бўйича Россиядан (2016 йилда 1,304 млн.) сўнг иккинчи ўринни эгаллаб турибди.

Теглар:автомобиль МДҲ OICA Ўзбекистон Россия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар