...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бу йилги "Саломатлик поезди" қаерларга боради?


10:31, 23.03.2017 Жамият
 2 367

21 март куни “Қарши-Термиз” йўналиши бўйлаб саккиз кунлик сафарга чиққан поэзд “Сариосиё”, “Қумқўрғон”, “Бойсун”, “Дарбанд”, “Оқработ”, “Деҳқонобод” станциялари атрофида истиқомат қилаётган аҳолини тиббий кўрикдан ўтказади.

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан республикамизнинг чекка ҳудудларида экологик жиҳатдан ноқулай шароитда истиқомат қилаётган темирйўлчилар, уларнинг оила-аъзолари ва аҳолига малакали тиббий хизмат кўрсатиб, уларнинг саломатлигини тиклаш мақсадида ташкил этилган “Саломатлик” тиббий-санитар ёрдам поезди жорий йилги илк сафарини Сурхондарё вилоятидан бошлади.
 
Поезд барча замонавий UTT, EKG, флюраграфия, лаборатория жиҳозлари, тиббий асбоб-ускуналар билан таъминланган. Унда малакали терапевт, невропатолог, педиатр, гениколог, эндокринолог, окулист, оториноларинголог, жарроҳ, дерматолог, флюорограф, стоматолог мутахассислигида 11 нафар шифокор ва 8 нафар ҳамшира фаолият юритмоқда.
 
Жорий йилги “Саломатлик” поездининг сафар режаси “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастури ижроси доирасида ташкил этилиб, Сурхондарё, Навоий вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасининг чекка ҳудудларида истиқомат қилаётган аҳоли чуқурлаштирилган тиббий-профилактик кўрикдан ўтказилади.
 
Ҳар йили хайрия тадбирлари “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди билан ҳамкорликда ташкил этилиб, темирйўлчилар ва кам таъминланган аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш билан бирга ижтимоий кўмакка муҳтож аҳоли ва ногиронларга, тиббий-ижтимоий муассасаларга дори-дармон, гигиэна воситалари етказиб берилмоқда.
 
Маълумот учун, 21 март куни “Қарши-Термиз” йўналиши бўйлаб саккиз кунлик сафарга чиққан поэзд “Сариосиё”, “Қумқўрғон”, “Бойсун”, “Дарбанд”, “Оқработ”, “Деҳқонобод” станциялари атрофида истиқомат қилаётган аҳолини тиббий кўрикдан ўтказади.

Теглар:Саломатлик поезди 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар