Ўзбекистон қуролли кучлари Марказий Осиёда биринчи, МДҲда учинчи бўлди.
Бир йил олдин чиққан рейтингда мамлакатимиз армияси 54 ўринни олган эди.
126та давлатдан иборат рейтингда биринчи ўринни АҚШ қуролли кучлари, иккинчи ва учинчи ўринларни Россия ва Хитой армияси эгаллади. Кучли ўнталикка Ҳиндистон, Франция, Буюк Британия, Япония, Туркия, Германия ва Италия давлатлари армиялари киритилган.
Рейтингда сўнгги ўринларни Намибия, Сомали ва Марказий Африка Республикаси армиялари эгаллади.
Рўйхатга кўра, Ўзбекистон армияси Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлатлари орасида Россия ва Украинадан сўнг учинчи, Марказия Осиё минқтақасидаги мамлакатлар орасида биринчи бўлди.
Ҳарбий қудрат 50та омилга кўра аниқланди. Рейтингда ўрин олишга қурол-яроғнинг сони, хилма-хиллиги, аҳоли сони, географик жойлашуви, логистика, табиий ресурслар ва маҳаллий саноат кабиларга катта аҳамият берилади. Рейтингда давлатларнинг ядро қуролига эгалиги ва сиёсий жиҳатдан етакчилиги ҳисобга олинмаган.