...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қозоғистонда терроризм ва экстремизга алоқадор сайтлар блокланди


16:22, 26.07.2016 Жамият
 3 029

Турли хил вайронкор мафкураларни тарғиб қилувчи сайтлар Қозоғистон ахборот ва коммуникация вазирлигининг қарорига биноан блокланди.

Қозоғистонда терроризм ва экстремизмни тарғибот қиладиган 90дан ортиқ сайт  ёпиб қўйилди. Бу ҳақда Остона прокуратураси матбуот-котиби хабар берди, дея “Newskaz.ru” ёзмоқда
 
Маълумотларга қараганда, Қозоғистон ахборот ва коммуникация вазирлигининг алоқа, ахборот ва ОАВ соҳасида давлат назорати қўмитаси томонидан ёт, вайронкор мафкураларнинг тарғиботига асосланган хорижий сайтларнинг Қозоғистон Республикаси ҳудудида тарқалишига барҳам бериш ҳақида қарор қабул қилинди.
 
Унга кўра, терроризм, экстремизм ва сепаратизмни тарғиб қиладиган 94та сайт миллий хавфсизликка таҳдид солувчи сайтлар сифатида блоклаб қўйилди. 
 
Қарорлар қонуний кучга кирди, дейилади хабарда.  
Руслан Сулаймонов

Теглар:Қозоғистон Терроризм Экстремизм 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар