...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон – Гонконг ўйинидан эксклюзив фоторепортаж


16:33, 23.08.2018 Спорт
 3 526

Равшан Ҳайдаров шогирдлари Осиё ўйинлари нимчорак финалида Гонконгга қарши майдонга тушди.

Бугун, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Осиё ўйинлари нимчорак финалида Гонконгга қарши майдонга тушди.
 
Ўйин тўлиқлигича вакилларимиз устунлиги остида ўтди. 27-дақиқада Икром Алибоев узоқдан чиройли зарба йўллаб, ҳисобни очди. Биринчи бўлим охирига яқин Гонконг терма жамоаси аъзоси Пуи Хонг Ю Акром Комиловга нисбатан ишлатган қўполлиги учун қизил карточка билан жазоланди.
 
Иккинчи бўлимда бир киши кўп бўлиб ҳаракат қилган ОТЖ рақиб дарвозасини яна икки бор ишғол қилди. 60-дақиқада Жавоҳир Сидиқов, 65-дақиқада Забиҳулло Ўринбоев Гонконг дарвозасига гол киритишди. Ҳар иккала голга Достон Ҳамдамов ассистентлик қилди. Энди Ўзбекистон ОТЖ чорак финалда Эрон - Жанубий Корея ғолибига қарши майдонга тушади.
 
Эътиборингизга учрашувдан эксклюзив суратларни тақдим этамиз.



















Акмалхон Эшонхонов Жакартадан махсус
Суратлар муаллифи Ҳасан Пирмуҳаммедов

Теглар:Осиё ўйинлари Asian Games Ўзбекистон ОТЖ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!