...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон–Жанубий Корея учрашувида сингапурликлар ҳакамлик қилади


11:08, 03.08.2017 Спорт
 2 210

Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасидаги ўйин 5 сентябрь куни Тошкентнинг “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтади.

Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) Осиё минтақасидан ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи “А” гуруҳи 10-туридан ўрин олган Ўзбекистон–Жанубий Корея ўйинига расмийларни тайинлади.
 
Сингапурлик Муҳаммад Тақи ал-Жаафари бин Жаҳари учрашув бош ҳаками бўлиб ишлайди. Унга қанотларда ҳамюртлари Тзу Лианг Ли ва Мин Киат Ронни Ко ёрдам беради. Тўртинчи ҳакам вазифасини Ху Чуан Фу бажаради.
 
Ҳакамлар назоратчиси этиб баҳрайнлик Жасим Муҳаммад Маҳмуд Абдулкарим тайинланди. Учрашув комиссари – Салмон Муҳаммад Намшан (Саудия Арабистони).
 
Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасидаги ўйин 5 сентябрь куни Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида соат 20:00 да старт олади.
 
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Жанубий Корея терма жамоасига қарши учрашув олдидан Хитой термаси билан 31 август куни Ухань шаҳридаги “Wuhan Sports Center” майдонида куч синашади.
 
Маълумот ўрнида, Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ–2018 саралаш босқичи 8-туридан кейин 12 очко тўплаб, тўғридан-тўғри қўлга киритилиши мумкин бўлган ягона йўлланма учун курашда 2-ўриндаги Жанубий Кореядан 1 очкога ортда қолмоқда.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Ўзбекистон Жанубий Корея Хитой 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!