“Далварзин” маиший хизмат кўрсатиш коллежи базасида корейс тилини ўргатиш марказини очилади.
Ушбу Меморандумни амалга ошириш мақсадида Ўзбекистонда 2018 йилнинг биринчи ярим йиллигида Ҳукумат қарори асосида тақдим этилаётган “Далварзин” маиший хизмат кўрсатиш коллежи базасида ишлашга рухсатнома олиш учун Ўзбекистон фуқароларига Корейс тилини ўргатиш марказини очилиши бўйича қарор қабул қилинди.
Имзолаш маросимида Корея томони билан ушбу йўналишдаги ўзаро ҳамкорликнинг изчиллик характери ҳисобга олиниб, шунингдек, кадрлар заҳирасининг малакасини ошириш, бандликни ҳал этиш тизими, томонлар ўртасидаги ижозат этилган сиёсат доирасида кадрлар заҳирасини жўнатиш ва ватанига қайтариб юбориш жараёнлари, томонлар манфаатлари ҳисобга олинган ҳолда аҳоли бандлик даражасини қўллаб-қувватлаш ҳамда хорижда ишлаш истагида бўлган Ўзбекистон фуқароларини касбга тайёрлаш ва ўқитиш асосида ҳамкорлик қилиш имкониятлари муҳокама қилинди.