...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбек ва турк парламенти раислари юзма-юз келди


15:40, 24.09.2018 Жамият
 1 379

Ўзбекистонга ташрифи ва юқори даражада эришилган келишувлар туфайли икки томонлама муносабатлар аниқ амалий мазмун билан бойиди.

Бугун, 24 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Ниғматилла Йўлдошев Ўзбекистонга расмий ташриф билан келган Туркия Республикаси Буюк Миллат Мажлиси раиси Бинали Йилдирим бошчилигидаги парламент делегацияси билан учрашуви бўлиб ўтди.
 
Учрашувда томонлар икки мамлакат парламентлараро муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилди. Таъкидланганидек, Ўзбекистон Туркия Республикаси билан ҳамкорликни янада ривожлантиришга катта аҳамият беради. Парламенлараро мулоқотни чуқурлаштириш ҳамкорликнинг муҳим йўналишларидан бири ҳисобланади.
 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил октябрда Туркия Республикасига амалга оширган давлат ташрифи доирасида имзоланган “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва Туркия Республикаси Буюк Миллат Мажлиси ўртасида ҳамкорлик тўғрисида”ги Меморандум икки давлат парламентлари ўзаро муносабатларининг ривожланишида қўшимча омил бўлди. Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг жорий йил апрель-май ойларида Ўзбекистонга ташрифи ва юқори даражада эришилган келишувлар туфайли икки томонлама муносабатлар аниқ амалий мазмун билан бойиди. 
 
Парламентлараро ҳамкорликни кучайтириш ва янада ривожлантириш, шунингдек, икки мамлакат парламент аъзолари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни йўлга қўйиш мақсадида мунтазам равишда делегациялар ташрифлари амалга оширилмоқда, парламент аъзолари қонун ижодкорлиги фаолиятини ўрганиб, ўзаро тажриба алмашмоқда. Олий Мажиснинг Буюк миллат мажлиси билан ҳамкорлик бўйича парламентлараро гуруҳи фаолият кўрсатмоқда. Жорий йил март ойида Туркия Буюк Миллат Мажлиси “Туркия-Ўзбекистон” парламентлараро дўстлик гуруҳи ташриф билан Ўзбекистонда бўлди. Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти ҳамда Туркия Буюк Миллат Мажлиси Тадқиқот маркази ўртасида алоқалар ўрнатилди.
 
Томонлар Олий Мажлис Сенати ва Буюк Миллат Мажлиси шафелигида Ўзбекистон ва Туркия ҳудудлари форумларини ташкил этиш тўғрисида ўзаро фикр алмашдилар.
 
Учрашув якунлари бўйича томонлар йўлга қўйилган парламентлараро ҳамкорликни ҳамда халқаро парламент тузилмалари доирасидаги ўзаро алоқаларни янада чуқурлаштириш бўйича биргаликда амалга оширилаётган ишларни давом эттиришга келишиб олдилар.

Теглар:Бинали Йилдирим Ниғматилла Йўлдошев Сенат 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар