Икки малакат Бош вазирлари мулоқот ўтказди.
Мазкур воқеадан сўнг Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистоннинг Фавқулодда ва мухтор элчиси К.Рашидовга мурожаат қилиб, Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлигининг Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига воқеа сабаблари юзасидан тушунтириш сўраб, ўз нотасини топширган эди.
Бугун, 8 апрель куни Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ва Қирғизистон Бош вазири Сапар Исаков ўртасида телефон мулоқоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ҳукумати порталида маълум қилинди.
Мулоқот чоғида икки томон эртага, 9 апрель куни мамлакатлар чегара хизматлари раҳбарлари, шунингдек, бошқа тегишли идоралар даражасида йиғилиш ўтказишни келишиб олди.
Ҳукумат порталидаги баёнотда ушбу ушбу йиғилиш ва суриштирув натижалари яқин кунларда маълум қилиниши таъкидланган.