Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентда ўқув-машғулотлар йиғинини бошлади.
Тобора ўзбек футболи учун ҳал қилувчи дамлар яқинлашиб келмоқда. Бундай вақтда ҳар бир воқеа мухлислар учун ҳам қизиқ.
1. Жанубий Корея терма жамоаси бош мураббийи Шин Тэ Йонг Эрон ва Ўзбекистонга қарши таркибни эълон қилди. Кейинроқ бу ишни Ўзбекистон термаси бош мураббийи Самвел Бабаян ва Хитой бош мураббийи Марчелло Липпи ҳам амалга оширди.
2. Ўзбекистонлик ФИФА ва ОФК инструктори, ФИФА Ҳакамлар қўмитаси аъзоси ва ҳакамлар назоратчиси Фарҳод Абдуллаев Ҳиндистонда бўлиб ўтадиган ўсмирлар ўртасидаги (U-17) Жаҳон чемпионатида ишлаш учун Халқаро футбол федерацияси томонидан таклиф олди.
3. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ–2018 саралаш босқичи сўнгги икки ўйини олдидан 20 август куни Тошкентда ўқув-машғулотлар йиғинига киришди. “Пахтакор” стадионида бўлиб ўтган дастлабки машғулотлар кўтаринки руҳда ўтган.
4. Ўзбекистон аёллар термаси Қирғизистон мезбонлик қилган “Уч миллат кубоги” халқаро ўртоқлик турнирида 100 фоизлик натижа билан ғолиб бўлди.

Акмалхон Эшонхонов