Биз ҳам бугун шу хусусда мулоҳаза юритишга бел боғлаганмиз.
Муҳтарам мухлис! Тушуниб турибмиз, ҳозир ҳар бирингиз Осиё-2019 қуръаси натижалари ҳақида ўйлаб, миллий жамоа тақдири борасида ташвиш чекяпсиз.
“InterFutbol” нашри ҳам бугун шу хусусда мулоҳаза юритишга бел боғлаган. Фақат аввалига барчамиз учун қадрли кун тўғрисида тўхталишга изн сўраймиз. 9 май - Хотира ва қадрлаш куни.
Шу муносабат билан “Пахтакор” - “Қўқон-1912” учрашувидан аввал футболимиз афсонаси Биродар Абдураимов шарафланди. Табиийки, ўз-ўзидан хотиралар уйғонди. Кўз ўнгимизда беихтиёр шонли тарих гавдаланди. Катта авлод мухлислари яхши эслашади, собиқ иттифоқ чемпионати олий лигасида ғолиб чиқиш учун Москва жамоалари ва Киев “Динамо”си ўртасида жиддий кураш борарди.
“Пахтакор” эса айнан Москванинг “Спартак”, “Динамо”, “Торпедо”, “Локомотив” ва ЦСКА клублари, шунингдек, “Динамо” (Киев) га қарши ўзгача шижоат билан тўп суриб, майдонда ҳайрат ила ҳаяжон оловини ёқарди. Таъбир жоиз бўлса, ҳозирги АПЛ етакчиларидан чўчимайдиган ўртамиёна жамоаларга ўхшарди. Марҳум Эргаш Каримов талқин этган машҳур мухлис образи ва унинг “Онамдан қолган тошойна қани?” қабилидаги аламли ҳайқириғи бежиз оммалашиб кетмаганди ўша пайтлар.
Чунки “Пахтакор” ўйини баҳор об-ҳавосини эслатарди ва мухлислар кайфияти ҳам шунга яраша ўзгариб турарди. Энг асосийси, ҳамма “Пахтакор”ни ғалабалар ва мағлубиятлари билан бирга ўзгача севарди. Негаки, натижадан қатъий назар, футболчилар нигоҳида ўт чақнарди. Оддий ифода этсак, футбол мухлислар ва “пахтакорчилар” учун ҳаётнинг қайноқ қисмига айланганди.
Барча учун нигоҳидан олов сачраб турадиган футбол қадрли эди, қадрдон ҳисобланарди. Нигоҳидан олов сачраган футбол! Мухлислар бугун шундай футболни соғинишди. Ҳамма футболимиз нигоҳида олов сачрашини истамоқда. Йўқ, шу оловни қидирмоқда. Назаримизда, лов-лов ёнаётган олов кўзга ташланмаяпти.
Ўзаро тортишувлар, баҳс-мунозаралар ва хархашаларнинг бош сабаби ҳам, аслида шу оловга боғлиқ. Афсуски, олов ҳар доим бир маромда ловулламайди. Ҳаттоки, ғалабали онларда ҳам баъзан ўзини сездирмайди. Бошқача айтганда, футболимизни ғалати инертлик занжирлаб олгандек. Юқоридан Суперлиганинг умумий манзарасига назар ташласак, бирдан ҳафсала йўқолади. Бир қарашда, ҳаммаси яхши. Ҳар ҳолда, Суперлигада рақобат турдан турга кучаймоқда.
Баъзи хавотирларга қарама-қарши ўлароқ, “олтин очко” қоидаси ҳам ўзини оқлайди, барибир. Мазкур тартиб аста-секин жамоаларни ҳушёрликка чорламоқда. Аниқроғи, иштирокчилар энди-энди “олтин очко” қоидаси моҳиятини теранроқ англашмоқда. Бу кетишда етакчилар учун иккинчи даврада ҳам “Қизил-қум”, “Сўғдиёна” ва АГМК каби клублар билан беллашиш осон кечмайди. Бугун фаворитлар қаторида тилга олинаётган қайсидир жамоа охир-оқибат кучли олтиликка киролмаса, бундан ажабланмаймиз.
Хуллас, юқорида айтганимиздек, барчаси бинойидек. Лекин мухлислар нима учун футболимиздан баралла роҳатланишмайди? Уларнинг Суперлига манзарасига боқиб, чинакамига завқланишлари учун нимадир тўсқинлик қилаверади. Ўша тўсиқ нима? У қандай тўсиқки, олиб ташлаш шунчалар қийин?!
Футболимизнинг энг фидойи мухлислари қалбида шу оғриқли савол муаллақ турганига ишончимиз комил. Хўш, саволнинг жавоби борми? Бор, албатта. Ҳар бир зукко мухлис саволга ўзича жавоб излаши мумкин. Бунинг учун Суперлига жамоалари, мураббийлари ва футболчиларини бир кафтга жойлаб, синчиклаб боқиш кифоя.
Ўзингизни бетараф тутиб, холис баҳо берингчи, қайси жамоа сизни қониқтиради? Бизнингча, клубларимиз савиясига кўзгу вазифасини ўтайдиган ОЧЛ талаблари нуқтаи назаридан ёндашсак, ёқловчи мулоҳаза янграмайди. Таркиб бобида анчайин кучли саналадиган “Пахтакор” ва “Локомотив” ҳатто Суперлигадаги рақобатда қийналмоқда.
“Бухоро”, “Қўқон-1912” ва “Навбаҳор” ўйинида гоҳ-гоҳ кўзга ташланаётган олов кўнгилни қувонтиради, холос. Бу клублар ҳам мухлисларни том маънода қониқтирмайди. Нега шундай? Нима сабабдан Суперлига футболи юзи бўлишга арзийдиган жамоа шаклланиши кечикмоқда?
Бу саволнинг жавоби бир сўзда: МУРАББИЙ. Яна ўша шарт асосида кафтингизга боқсангиз, қайси жамоа устози кўзингизга яққол ажралиб кўринади? Ҳеч қайси мураббийга устунлик бериб бўлмайди бу ҳолатда. Ўзига аён сабаблар боис, тажрибали Рўзиқул Бердиев нигоҳларида негадир аввалги олов сезилмаяпти. Унинг нигоҳлари қандайдир сўниқ. Улуғбек Бақоев ва Илҳом Мўминжонов ҳали изланишлар жараёнида. Балки шунинг учундир улар кутилмаган қарорлари билан мухлисларни ҳайратлантиришга интилишмоқда. Бироқ қачон Суперлигада “авторитет” даражасига кўтарилишади?
Биз АПЛни машҳур мурaббийлар баҳсига айлантирган жараённи нари суриб, биргина Қурбон Бердиевни ёдингизга соламиз. Россия футболидаги исталган мутахассис унинг салоҳиятига ҳурмат билан қарайди. Биздачи? Бугун футболимиз лоақал унинг даражасидаги мураббийга муҳтож. Демоқчимизки, туркманистонлик каби мураббийларгина футболимиз мазмун-моҳиятини ўзгартириб юборишга қодирлар. Хулоса шуки, футболимиз муҳити учун легионер футболчиларга нисбатан легионер мураббийлар зарурроқ. Тўғри, бизда кўплаб хорижлик мураббийлар ишлашган ва ҳозир ҳам ишлашмоқда. Аммо натижа қани?
Улар нима сабабдан мақтовли натижа қайд этишолмайди? Бу хусусда ўйлаганимизда, Фабио Капеллодан бир амаллаб қутулган Россия терма жамоасини эслаймиз. “Челси”даги Жозе Моуриньо ва Антонио Конте рокировкаси ҳам шу жиҳатдан эътиборга молик. Демоқчимизки, миллий терма жамоамиз, “Пахтакор” ва “Бунёдкор”да фаолият юритган машҳур мураббийларнинг ҳеч бири футболимизга бутун борлиғи билан сингмади. Турли сабабларга кўра, улар мавжуд имконларни юзага чиқарувчи омилларни топишолмади. Гоҳ қисқа муддатли келишув, баъзан эса футболчилар билан яқиндан тил топишолмаслик халақит берди.
Осиё кубоги-2019 қуръасидан сўнг кўпроқ шу масалада ўйга толдик. Умид Аҳмаджонов айтганидек, нав-батдаги қитъа биринчилиги Ўзбекистон футболига аталиши учун барча жиҳатлар бўйича бош жамоамизга мос келадиган хорижлик малакали мураббий топиш талаб этилади. Ҳам ўзини, ҳам футболимизни қадрлайдиган, ҳурмат қиладиган мураббийгина йигитларимиз қалбида ғалаба оловини ловуллатади. Бор гап шуки, ҳозирги ҳолатда терма жамоамиз учун қуръа натижаси - рақиблар савияси аҳамиятсиз. Биз учун муҳими - МУРАББИЙ.
Орзумиздаги мутахассисни топсак, футболчиларимиз гуруҳ босқичида Япония, Уммон ва Туркманистон терма жамоаларини бемалол енгишади. Шу аснода нимчорак финалда ҳам кучли рақибга дуч келишмайди. Фақат чорак финалдан эътиборан бош жамоамизнинг ҳақиқий салоҳиятини кузатишимиз мумкин. Ҳамма гап ўша чорак финалга етиб боришда. Шу ёруғ манзилдан ўтиш учун футболимиз юқори инертликдан халос бўлиши, унинг нигоҳида олов сачраши даркор. Ҳозир оловнинг липиллаган шарпаси, шуъласи мухлислар кўнглини ёруғ орзуларга шайламоқда.
“Пахтакор” - “Қўқон-1912” ўйини бошланишидан аввал Биродар Абдураимов шарафлангач, Жавоҳир Сиддиқов бир бош-қача шиддат ва олов билан ҳужумга ташланди, жамоаси гол ургач эса, у негадир тинчланди. Яъни Муҳаммад Салоҳ каби нигоҳларидан олов сачратиб, яна ва яна ҳужумга отланавермади...
Келинг, бу ҳол сабабини изоҳламайлик. Зеро, биз бу сафар нигоҳларда сачрагувчи олов хусусида мулоҳаза юритишни режалаштиргандик...