...
МЕНЮ
ONLINE TV

ЎФФ сербиялик мураббийлар билан музокара олиб бормоқда. Натижани кутамиз!


18:25, 29.11.2017 Спорт
 4 023

Тез орада музокаралар якунига етиб, тегишли шартномалар имзоланади.

ЎФФ Матбуот хизматининг хабарига кўра, болалар билан футбол машғулотларни янги услубда, Европа андозаларига мос равишда ўтказиш ва шу йўл орқали юқори савияли футболчиларни тайёрлаш мақсадида вилоятлар тўрт ҳудудга бўлиниб, ҳар бир ҳудуд учун бир нафардан хорижлик мутахассис жалб этилади.
 
1-ҳудуд: Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро. Марказ – Нукус шаҳри.
 
2-ҳудуд: Навоий, Самарқанд, Сурхондарё, Қашқадарё. Марказ – Қарши шаҳри.
 
3-ҳудуд: Андижон, Фарғона, Наманган. Марказ – Фарғона шаҳри.
 
4-ҳудуд: Сирдарё, Жиззах, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳри. Марказ – Тошкент шаҳри.
 
“ЎФФ айни пайтда сербиялик бир қатор мутахассислар билан музокаралар олиб боряпти. Тез орада музокаралар якунига етиб, тегишли шартномалар имзоланади”, дея ёзилади хабарда.
 
Шунингдек, хориждан ташриф буюрадиган мутахассис, дастлаб, 3-ҳудуд ҳисобланган водийда иш бошлайди.
 
Бошқа ҳудудлар учун Европанинг бошқа давлатларидан ҳам мутахассисларни жалб қилиш режалаштирилган.
 
Ўзбекистонга  ташриф буюрадиган мутахассислар ҳудудларда болалар футболи мураббийлари ва селекционерлар билан иш олиб боришади. 
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Ўзбекистон футболи болалар футболи болалар мураббийи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!