...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбек футболи “вируси” давом этади: “вайрон” бўлаётган “Обод”


13:46, 05.07.2017 Спорт
 4 372

“Обод” ўтган йил олий лигада дебют мавсумини ўтказганди.

Ўзбекистон Олий лигаси иштирокчиси Ғузорнинг “Шўртан” клубида қарздорлик бўйича жиддий муаммолар келиб чиққани хақида хабар бергандик.
 
Ҳатто, “Шўртан” барча қарздорликни қоплаган тақдирда ҳам янги мавсумни Биринчи лигада бошлаш эҳтимоли юқорилигича қолади.
 
Навбатдаги муаммо Тошкентнинг “Обод” клуби билан боғлиқ бўлиб, куни кеча раҳбарият футболчиларни йиғиб, мажлис ўтказди. Унда раҳбарият клуб фаолияти тугатилаётганини эълон қилган. Маълумотларга кўра, “Обод”ни сақлаб қолиш, унга янги ҳомий топиш ишлари самарасиз якунланган. Жамоа нима сабабдан ёпилаётгани ҳақида батафсил маълумотлар клуб расмий сайтида ёзилмаган. “Обод”нинг интернетдаги веб-саҳифасига сўнгги янгилик жорий йилнинг 2 май куни жойланган.
 
Эслатиб ўтамиз, хусусий клуб бўлган “Обод” ўтган йил олий лигада дебют мавсумини ўтказганди. Айни пайтда жамоа 15 та турдан сўнг 9 очко билан мусобақа жадвалининг энг сўнгги, 16-поғонасида бормоқда.
 
Ҳозирда, футболчилар ўзларига янги жамоа қидиришни бошлаб юборишди. Олинган маълумотларга кўра, “Обод”нинг уч нафар футболчиси – Шерзод Жалилов, Ширинбой Абдуллаев ва Сардор Қаҳҳоров “Сўғдиёна” жамоасидан чақирув олишган.
 
Шунингдек, жамоа сардори Дониёр Ҳасанов иккинчи даврани бошқа клубда бошлашга яқин. Унинг хизматларига Бекободнинг “Металлург” клуби қизиқиш билдирган. Маълум бўлишича, футболчи “Металлург” билан оғзаки келишувга эришган.
Акмал Эшонхонов

Теглар:Обод Шўртан Олий лига Ўзбекистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!