...
МЕНЮ
ONLINE TV

Озарбайжонлик адабиётшунос олим Навоий вилоятининг фахрий фуқароси бўлди


10:23, 12.02.2018 Олам
 2 154

Ўзбек ва озар халқлари маданияти, урф-одатлари, қадриятлари муштарак. Уларни бир тарих бирлаштиради.

Озарбайжоннинг йирик адабиётшунос олимларидан бири, шоир ва ёзувчи, таржимон филология фанлари доктори, профессор Рамиз Асқар туркий халқлар мумтоз адабиётига меҳр қўйган, таъбир жоиз бўлса, умрини адабиёт билан ошно этганлардан бири. У буюк мутафаккир ва шоир, давлат арбоби Алишер Навоий таваллудининг 577 йиллиги муносабати билан Ўзбекистонга ташриф буюрди. Тошкентдаги Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон миллий маданият марказида ёзувчининг ташрифига бағишланган учрашув ўтказилди.


 
Ўзбек ва озар халқлари маданияти, урф-одатлари, қадриятлари муштарак. Уларни бир тарих бирлаштиради. Бу бирликни янада мустаҳкамлаб турувчи куч – адабиётдир. Рамиз Асқар бу ҳақида гапираркан, туркий хақларнинг энг буюк шоири сифатида Алишер Навоийни тан олишини алоҳида эътироф этди.
 
У бугунга қадар Ҳусайн Бойқаро девонларини, Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг “Бобурнома”, Алишер Навоийнинг “Муҳокаматул луғатайн” каби асарларини таржима қилди. Айни вақтда таржимон Навоийнинг “Ҳамса”си устида иш олиб бормоқда.
 
Адабиётшунос олим Туркманистоннинг “Олтин аср”, Туркиянинг “Турк дунёсига хизмат”, Қозоғистоннинг “Қосим Омонжўлов”, Татаристоннинг “Маданият соҳасидаги хизматлари учун”, Ўзбекистоннинг Халқаро Бобур мукофотига сазовор бўлган.
 
Ўзбекистонга ташрифи чоғида Рамиз Асқар Навоий вилоятида бўлди. Маълум қилишларича, профессор Рамиз Асқарнинг Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашдаги хизматларини инобатга олиниб, унга Навоий вилоятининг фахрий фуқаролиги топширилган.
 
“Таржима учун асар қандай танлаб олинишини биласизларми? Аввало асар эзгуликка ундайдиган,  Ватанни севишга ўргатадиган бўлиши лозим. Айнан шу жиҳатлари биринчи галда уни таржима қилиш учун сабаб бўлади. Мен ёшлигимдан таржимонлик билан шуғуллаганман. Газета-журналларда ишлаган вақтимда ҳам бу ишни давом эттирдим. Университетда ишлаётган йиллари кўрдимки, талабалар учун туркий халқлар адабиёти, жумладан айрим ўзбек адибларининг асарлари озар тилида йўқ. Ёшлар қардошлар адабиётини аслият тилида ўқиб тушунишга қийналадилар. Шу боисдан қилиниши лозим бўлган таржималар рўйхатини туздим. “ХХ аср ўзбек шеърияти антологияси” бу борадаги дастлабки уриниш эди. Сўнгра Ҳусайн Бойқаро девонини, Бобурнинг танланган асарларини таржима қилдим. Ниҳоят кўпдан бери орзу қилган асарим “Бобурнома”ни озар тилига ўгирдим ва нашр қилдирдим. Маҳмуд Қошғарий, Юсуф Хос Ҳожиб асарларини ҳам шулар жумласидандир”, дейди олим. 

Теглар:Рамиз Асқар Ўзбекистон-Озарбайжон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!