...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда Озарбайжон ипакчилик мактаби ҳақида китоб чоп этилди


18:36, 13.04.2018 Жамият
 2 217

“Келағаи – Озарбайжон ипагининг дурдонаси” китоби ўзбек ва рус тилларида чоп этилди.

Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон маданият марказининг ташаббуси билан “Келағаи –  Озарбайжон ипагининг дурдонаси” китоби рус ва ўзбек тилларида чоп этилди.
 
Келагаи –  Озарбайжон маданиятининг рамзи бўлиб, 2014 йилда ЮНЕСКОнинг инсониятнинг номоддий  маданий мероси рўйхатига киритилган. Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон маданият маркази директори Самир Аббосов муаллифлигидаги  мазкур китобда қайд қилинишича,  ушбу тўқувчилик санъати машҳур саёҳатчи-тарихчилар Аль Истахри, Аль Муғаддаси, Марко Поло ва ипак санъати тадқиқотчиси Эвлии Жалобий асарларида қайд этилган.


 
Келагайи аёллар ипак рўмолини яратиш ва тақишнинг ўзига хос санъатидир. Ипакдан тўқилган ва табиий бўёқлар билан бўялган бу рўмолларга ёшга қараб турли хил нақшлар тикилган.  Китобда Озарбайжонда ипакчилик тарихининг ривожи, яъни  илк маротаба ипак қурти Хитойдан олиб келинганлиги ва айнан мазкур омил мамлакатнинг Шемаха, Қорабоғ, Шеки, Ганжа, Нахичеван ҳудудларида ипакчилик ривожига туртки бўлганлиги қайд қилинади. XIX асрнинг ўрталарида Россияга Кавказдан жўнатиладиган ипакнинг 85 фоизи айнан Озарбайжонда ишлаб чиқарилган.
 
“Китобнинг ўзбек тилида чоп этилиши муҳим аҳамиятга эга. Қадриятлар, дин ва тил жуда яқин бўлган мамлакатлар ўртасида ахборот алмашинувининг кучайиб бормоқда. Китоб икки мамлакат урф-одатларининг тарғиботи, хусусан кегайли санъатини Ўзбекистонда таништириш  имконини  беради”, дейди Самир Аббосов.


 
“Келағаи –  Озарбайжон ипагининг дурдонаси”  китоби ОТМлар, кутубхоналар, тадқиқот марказлари, шунингдек ипакчилик бўйича мутахассисларга бепул тақдим этилади.
Наргис Қосимова 

Теглар:Ўзбекистон-Озарбайжон Ипак Озарбайжон маданият маркази 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар