...
МЕНЮ
ONLINE TV

Озарбайжон ҳукумати Мьянмадаги этник қарама-қаршиликдан ташвишда


19:36, 05.09.2017 Олам
 3 326

Озарбайжон Ислом Ҳамкорлик Ташкилотининг фаолиятини қўллаб-қувватлади.

Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги Мьянмадаги Роҳине мусулмонларига қарши давом этаётган зўравонликлардан жиддий ташвишда эканлигини билдирди. Бу ҳақда хабар РИА Новости агентлиги хабар берди.
 
“Биз Мьянмада давом этаётган роҳине мусулмонлари ва буддавий аҳоли ўртасидаги этник қарама-қаршиликдан ташвишдамиз. Озарбайжон томони халқаро ҳамжамият, айниқса, Ислом Ҳамкорлик Ташкилотининг зўравонликни олдини олиш борасидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлайди”, деди Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги ходими Ҳикмат Гаджиев.
 
Мьянмада содир бўлаётган сўнги воқеликлар мана бир қанча кундирки дунё нигоҳида бўлиб турибди.
 
Аввалроқ, Мьянмадаги вазиятларга тўхталиб, Роҳине мусулмонлар геосиёсий ўйинлар қурбони эканлиги, Аракандаги воқеалар уюдирма бўлиши мумкинлиги ҳамда Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ва Мьянма Ташқи ишлар вазири ўртасида бўлиб ўтган суҳбат тафсилотлари ҳақида хабар берган эдик.
Ҳабибуллохон Азимов

Теглар:Озарбайжон Мьянма Роҳине мусулмонлар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!