...
МЕНЮ
ONLINE TV

Дунёдаги энг қимматбаҳо гиламлар қаерда сақланмоқда?


20:37, 29.08.2018 Бу қизиқ
 5 342

2014 йилда эски ўрнига Neftchiler Avenue’га кўчирилди. Музейнинг марказида кўп тадбирлар, кўргазмалар, халқаро мусабақа ва йиғилишлар ўтказилади.

Баку бугуннинг энг ривожланган, гўзал пойтахт шаҳарларидан бири. У ҳақида гап кетганда ҳам осмонўпар бинолари, ҳам ноанънавий ички ва ташқи дизайнга эга бўлган иншоотларини ёдга оламиз. Озарбайжон пойтахти Бакуда замонавий меъморчилик намуналари жуда кўп. Булардан бири Гиламлар музейидир. Озарбайжонга сафаримиз давомида ушбу музейда бўлдик.
 
 
Озарбайжон халқ амалий санъатида гиламдозлик алоҳида ўрин тутади. Озарлар қадим-қадимдан дунёга қўл меҳнати асосида яратилган бежирим гиламлари билан довруғ қозонган. Шу боиси мамлакатда 1967 йилда Гиламлар музейига асос солинган. Ушбу музей Баку қоқ марказида, шахридаги Микойил Ҳусайновда жойлашган.










 
Бино ўралган гилам шаклида барпо этилган. Халқ амалий санъатида гиламлар ва шолчалар муҳим аҳамиятга эгадир. Озарбайжон гилам ва шолчалари бир-бирига ўхшамаган тўқилиш технологияси ва турли замонлардан буён авлоддан авлодга ўтиб келаётган маданиятни ўзида мужассам этган.
 
Бу музейда дунёдаги энг катта Озарбайжон гиламлар тўплами жамланган. Музейнинг Бакуда янги қурилган биноси 2014 йилда эски ўрнига Neftchiler Avenue’га кўчирилди. Музейнинг марказида кўп тадбирлар, кўргазмалар, халқаро мусабақа ва йиғилишлар ўтказилади.
 










Музей 50 йилдан буён сақланиб келмоқда. У дунё бўйлаб 30 дан ортиқ кўргазмаларни ташкиллаштирган.
 
Музейнинг эски биноси, 1967 йилда асос музейга айлантирилган иншоот айни дамда масжидга масжид сифатида фойдаланилади. Чунки бу бино XV асрда қурилган ва масжид сифатида фойдаланилган.  XIX асрда қайта тамирланган. Унга музей жойлаштирилгач, 1972 йилда биринчи кўргазмаси ўтказилган.










 
Янги бино 2012 йилнинг қуриб битказилган. Призидент Илҳом Алиев 2013 йилнинг сентябирида турмуш ўртоғи – вице Президент Меҳрибон Алиева билан музейга ташриф буюрган.  Музей 2014 йилнинг 26 августида иш бошлаган.
 
2014 йилнинг апрелида музей Озарбайжон Гилам Музейи деб қайта номланди. Бинонинг тузилиши гилам ўрами шаклида бўлиши кўзда тутилган эди. Бинонинг 6 йил давомида қурилиши Австрялик архитектор Франз Жанз томонидан лойҳалаштирилган.










 
Кўргазма
Музей кўргазмаси 10.000 дан ортиқ сопол қисмларини, XIV асрга оид иш қуроллари ва бронзадан таёрланган заргарлик буюмлари, гиламлар ва XVII-XX асрларга тааллуқли гиламларнинг турли хил кўринишларини ўз ичига олган. Шунингдек, кўргазмада миллий кийимлар, турли шакилдаги безаклар ва Замонавий Даврнинг санъат асарларини кўриш мумкин.
 
Музей Озарбайжон халқига оид панд-насиҳатларни ҳам ташкиллаштиради ва гиламлар, қадимий санъат турларини махсус гуруҳларда ўқитилади. Бу ерда қўл меҳнати билан таёрланган қадимий китоблар ва маҳорат билан тўқилган қимматбаҳо гиламлар сақланмоқда.











Азиза Хурсандова

Теглар:Гилам музейи Озарбайжон Баку 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!