Гидрометеорология хизмати эртага об-ҳаво қандай бўлиши ҳақида хабар қилди.
30 август куни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси +13...+15, кундузи +30...+32 даража бўлади. Шамол тезлиги 3-8 м/сга етади.
Фарғона водийсида ҳаво ҳарорати кечаси +13...+18, кундузи +28...+33 даража бўлиши кутилмоқда. 3-8 м/с тезликда шамол эсади.
Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +13...+18, кундузи +28...+33 даража бўлиб, ҳаво ўзгариб туради, 3-8 м/с тезликда шамол эсади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +13...+18, кундузи +27...+32 даража бўлиб, ҳаво ўзгариб туради, 5-10 м/с тезликда шамол эсади.
Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +14...+19, кундузи +30...+35 даражагача кўтарилади. 3-8 м/с тезликда шамол эсади.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси +12...+17, кундузи +25...+30 даража бўлиб, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол тезлиги секундига 3-8 м/сга етади.
Қамчиқ довони ва Чимёнда ҳаво ҳарорати кечаси +8...+13, кундузи эса +18...+23 даража бўлади. 3-8 м/с тезликда шамол эсади.