Мазкур институтга боғланганимизда у ердагилар ҳам бундай факультетни “топиб бера олишмади”.
Биз ҳам аввалига ўйландик, иккиландик, Наманганда техника университети бормиди ўзи, деб. Бизнинг наздимизда ҳамма нарсани “билгувчи” Google ҳам ушбу саволни берганимизда анча “ўйланиб” қолди.
ЎзА сайтида ушбу “университет” номи икки ярим соат турди, кейин олиб ташланди. Шундан сўнг бу мавзуга киришдик. Наманган давлат университетида техника факультети йўқ экан. Лекин алоҳида Наманган муҳандислик-технология институти мавжуд бўлиб, унда ҳам техника бўлими ё факультетини тополмадик. Мазкур институтга боғланганимизда у ердагилар ҳам бундай факультетни “топиб бера олишмади”.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳақидаги расмий хабарларнинг интернетдаги илк манбаси ЎзА ҳисобланади. Шунинг учун сал эътиборлироқ бўлишса, мақсадга мувофиқ бўлармиди.