Бир неча йил аввал, ойлик йўл чипталаридан метро транспорти олиб ташланган эди.
Ушбу қарор “аҳолининг кундалик транспорт харажатларини иқтисод қилиш, сифатли хизмат кўрсатиш, ер усти ва ер ости жамоат транспортларини узвий боғлаш мақсадида” қабул қилинган.
Амалда бўлган ойлик йўл чипталари:
- N (нафақадагилар ва ногиронлар учун – автобус, 60 минг сўм),
- T (талабалар учун – автобус, 60 минг сўм),
- O' (ўқувчилар учун – автобус, 60 минг сўм),
- АВ (умумий аҳоли учун – автобус, 120 минг сўм)
Серияларига қўшимча равишда автобуслар ва метрода фойдаланиш учун:
- NM (нафақадагилар ва ногиронлар учун – автобус ва метро), 83 минг сўм),
- TM (талабалар учун – автобус ва метро, 83 минг сўм),
- O’M (ўқувчилар учун – автобус ва метро, 83 минг сўм),
- AVM (умумий аҳоли учун – автобус ва метро, 166 мнг сўм) ойлик йўл чипталари жорий этилади.
Янги турдаги ойлик йўл чипталари бугун, 29 сентябрь куни сотувга чиқарилди.