...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўйинолди матбуот анжуманида негадир Самвел Бабаян кўринмади


19:18, 11.06.2017 Спорт
 4 054

Самвел Бабаян нима сабабдан матбуот анжуманида қатнашмагани ҳозирча номаълум.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2018 турнирига саралаш босқичи “А” гуруҳи 8-туридан ўрин олган Эронга қарши ўйинда иштирок этиш учун кеча, 10 июнь куни Теҳрон шаҳрига етиб боргани ҳақида хабар бергандик.
 
Эртанги учрашув олдидан ўтказилган матбуот анжуманида Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян эмас, балки катта мураббий Виктор Жалилов иштирок этди.
 
Самвел Бабаян нима сабабдан матбуот анжуманида қатнашмагани ҳозирча номаълум.
 
“Эртанги ўйин биз учун жуда муҳим. Натижа кўп нарсаларга ойдинлик киритади. Тошкентда Эрон ғалаба қозонганди. Ўзбекистон ҳам Теҳронга ғалаба қозониш учун ташриф буюрди.
 
Эрон терма жамоасининг ҳимоя ва ҳужумда яхши ўйнашини биламиз. Ҳар бир ўйин ўз структура ва дастурига эга бўлиб келган.
 
Эронга бу ўйин қийинчилик туғдирмайди, чунки улар ўз мухлислари олдида тўп суришади. Ўзбекистон терма жамоаси эса рақиблар хатосидан фойдаланишни режалаштирган ва майдоннинг ҳар бир қаричи учун кураш олиб боришга тайёр. Умид қиламанки, биз ҳам рақиб сингари ҳимоя ва ҳужумда тартибли ўйин кўрсатиб, Теҳрондан ғалаба билан қайтамиз.
 
Эронни икки марта ютганмиз. Яна бир марта ғалаба қозонишни сабрсизлик билан кутмоқдамиз”, деди Виктор Жалилов.
 
Эрон терма жамоаси бош мураббийи Карлуш Кейруш ҳам журналистлар саволларига жавоб қайтарди. У Ўзбекистон МТЖ кучли рақиб эканини таъкидлаб ўтди.
 
“Эртага бизни ажойиб ўйин кутмоқда. Бу Эрон футболи учун катта воқелик бўлади. Умуман, ҳали олдимизда 3 та муҳим ўйин бор, уларнинг дастлабкисини Ўзбекистонга қарши ўтказамиз. Ўзбекистон гуруҳимиздаги кучли рақиблардан бири ҳисобланади.
 
Тошкентдаги ўйин бизга қийинчилик туғдирганди. Ўзбекларнинг таркибида яхши футболчи ва мураббийлар бор. Аммо бизнинг 12-ўйинчимиз бу “Озоди” стадиони. Учрашувга тайёрмиз. Яна бир бора рақибимиз ҳақида айтадиган бўлсам: Ўзбекистон гуруҳда биринчи ва иккинчи ўринларга даъвогарлик қила олади”, деди Карлуш Кейруш.
 
Жамоалар ўртасидаги барча ўйинлар натижаси
 
14.12.1998          Ўзбекистон – Эрон 0:4  |  Осиё ўйинлари 1/4 финал
11.07.2007          Эрон – Ўзбекистон 2:1  |  Осиё Кубоги, гуруҳ босқичи
05.09.2009          Ўзбекистон – Эрон 0:0  |  Ўртоқлик ўйини
03.06.2012          Ўзбекистон – Эрон 0:1  |  ЖЧ–2014 саралаши
14.11.2012          Эрон – Ўзбекистон 0:1  |  ЖЧ–2014 саралаши
11.06.2015          Ўзбекистон – Эрон 0:1  |  Ўртоқлик ўйини
06.10.2016          Ўзбекистон – Эрон 0:1  |  ЖЧ–2018 саралаши
 
Эслатиб ўтамиз, Эрон – Ўзбекистон учрашуви эртага Тошкент вақти билан 21:45 да старт олади.
Легионер

Теглар:Эрон Ўзбекистон ЖЧ-2018 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!