...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ойдин Абдуллаева: “20-30 йил ичида санъатда енгил-елпилик замонида яшадик”


14:27, 24.12.2018 Жамият
 6 920

Ойдин Абдуллаева Ўзбекистонда 20-30 йил давомида маданият ва санъат соҳаси оғир аҳволда бўлганини айтди.

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 21 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирокида Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда қатнашган Президент Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади.
 
Давлат раҳбари нутқидан сўнг, Тошкент шаҳри фаоллари, тадбиркорлар, бир гуруҳ амалдорлар, депутатлар ушбу нутқдан келиб чиқиб, ўз муносабатларини билдирдилар.
 
Унда иштирок этган Ўзбекистон давлат консерваторияси профессори, бастакор Ойдин Абдуллаева Ўзбекистонда 20-30 йил давомида маданият ва санъат соҳаси оғир аҳволда бўлганини айтди:
 
“Ҳурматли Президент! Сиз ҳозир сўзлаган нутқингиздан жуда катта таассурот олдим. Ҳақиқатан ҳам санъатни, маданият соҳасини ўз қанотингиз остига олиб, ғамхўрлик билдираётганингиз биз учун жудаям қимматли ҳисобланади. Сиз томонингиздан имзоланган Миллий маданиятимизни ривожлантириш Концепцияси ҳам биз учун жуда катта имкониятлар эшигини очади.
 
Тўғрисини айтадиган бўлсам, сўнгги 20-30 йил ичида биз санъатда енгил-елпилик замонида яшадик. Мана, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 26 йиллиги танталарига бағишланган концертни ҳозир бутун жамоатчилик бир овоздан эътироф этяптики, унда фонограммадан фойдаланилмади. Биз неча-неча йиллардан бери фонограммадан воз кеча олмас эдик. Мана бу йил воз кечганимиз... Мана, бўлар экан-ку. Ҳақиқатан ҳам саҳнага ҳақиқий иқтидор эгалари чиқди, ўз санъатларини намойиш этишди, халқимиз уларни кўрди, таниди. Сизнинг бизга яратиб берган имкониятларингиз натижасида санъатда ёлғоннинг умри тугади. Бунинг учун сизга катта раҳмат!”

Теглар:Ойдин Абдуллаева 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар