...
МЕНЮ
ONLINE TV

Оҳангарондаги оилавий жанжал: аёл шифохонада жон берди


09:50, 25.09.2017 Жамият
 7 618

Оилавий можаро сабаб 29 ёшли эр 25 ёшли хотинининг ҳаётига зомин бўлди...

Маиший масалаларда оилаларда келиб чиқувчи можаролар фарзандларнинг тарбиясига салбий таъсир қилади. Можаронинг кучайиши натижасида кимнингдир ҳаётига якун ясалиши фарзандларнинг етим қолишига олиб келади.
 
Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида оилавий можаро сабаб эр хотинининг ҳаётига зомин бўлди. Бу ҳақда Тошкент вилоят ИИБ Матбуот хизмати хабар берди.
 
6 сентябрь куни Оҳангарон туманида яшовчи 29 ёшли Оғабек Тўлқинов оилавий можаро сабабли хотини, 25 ёшли Раъно Улуғбековани қўл ва оёқларига тан жароҳати етказган.
 
Жабрланувчи тан жароҳати олиб шифохонанинг жонлантириш бўлимига етказилган, тиббий ёрдам кўрсатилганига қарамай 7 сентябрь куни Раъно шифохонада вафот этган.
 
Ушбу ҳолат юзасидан Оғабек Тўлқиновга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 104-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.
 
Ҳозирда тергов ишлари олиб борилмоқда.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Жиноят Оилавий можаро 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар