...
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШдаги ибодатхонада отишма содир бўлди


09:43, 25.09.2017 Олам
 1 711

Нашвилл полицияси берган баёнотда айтилишича, отишмада вафот этган шахс аёл киши бўлган. Отишма сабаби эса...

АҚШнинг Теннесси штатидаги Нашвилл шаҳри ҳудудида жойлашган ибодатхонада отишма содир бўлди. Бу ҳақда “USA Today” нашри хабар бермоқда.
 
Хабарда келтирилган маълумотга кўра, воқеа Нашвилл шаҳри марказидан 15 км узоқликдаги “Burnette Chapel Church Of Christ” номли черковда содир бўлган. Отишма натижасида бир киши ўлдирилган ва олти киши жароҳатланган.
 
Нашвилл полицияси берган баёнотда айтилишича, отишмада вафот этган шахс аёл киши бўлган. Шунингдек, полиция томонидан отишманинг сабаби маълум эмаслиги билдирилган.
 
Воқеа юзасидан суриштирув-тергов ишлари олиб борилмоқда.
 
Маҳаллий полиция вакиллари гумондор бир кишини қўлга олган.
Ҳабибуллохон Азимов

Теглар:АҚШ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!