...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўттиз йилдан кейин пенсия олиш қийинлашади


12:00, 06.06.2017 Олам
 5 482

2050 йилга бориб, пенсия таъминотидаги етишмовчилик 427,8 триллион АҚШ долларига етади.

Жаҳон иқтисодий форуми ҳисоботида ўртача умр ёшининг ўсиб бориши ва пенсия фондларига инвестицияларнинг кам ажратилиши натижасида 2050 йилга бориб, пенсия таъминотидаги етишмовчилик 427,8 триллион долларга етиши тахмин қилинган. Бу жаҳон ялпи ички маҳсулотига нисбатан беш марта кўпроқ дегани.
 
Форум томонидан ижтимоий ҳолати ўрганилган АҚШ, Буюк Британия, Япония, Нидерландия, Канада ва Австралия давлатларини катта муаммолар кутмоқда. Шунингдек, тақчиллик аҳолиси кўп мамлакатлар сафида юқорида турувчи Хитой ва Ҳиндистонда ҳам кузатилиши мумкин.
 
АҚШда 137 триллион, Хитойда 119 триллион ва Ҳиндистонда эса 85 триллион долларгача тақчиллик прогнози мисол тариқасида келтирилган.
 
Ўттиз йилдан сўнг 65 ёшга кирганлар сони 600 миллиондан 2,1 миллардга кўпаяди. Айни вақтда битта ишчи ва саккиз пенсионер бор. Ҳисоб-китобларга кўра, 2050 йилга бориб, бу рақам тўртдан бирга тушади.
 
Шунингдек, ҳисоботда кўплаб мамлакатларда пенсия ёшини аста-секин кўтариб бориш муқаррар чора экани таъкидланган.
Мусулмонбек Иброҳимов

Теглар:Жаҳон иқтисодий форуми Пенсия Тақчиллик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!