...
МЕНЮ
ONLINE TV

Нью-Йоркда бир раққос рельсга йиқилган дайдининг ҳаётини сақлаб қолди


11:43, 06.06.2017 Олам
 2 417

Америкада 58 яшар эркак поезд йўлига тушиб кетди.

Америка балет театри (American Ballet Theatre, ABT) раққоси Грей Дэвис Нью-Йорк метрополитени йўлига йиқилган бошпанасиз одамни қутқариб қолди. Ўзининг қайтиб платформага чиқиб олишида эса касб маҳорати қўл келди. Полициянинг тахминига кўра, дарбадарни рельсга 23 яшар қиз итариб юборган. Бу ҳақда The New York Times хабар қилди.
 
4 июнга ўтар кечаси 58 ёшли эркак Манхэттен метро йўлига тушиб кетган. 31 яшар раққос Дэвис жароҳатига қарамасдан, фалокатдаги одамни қутқариш учун сакраб, ҳушсиз ётган дарбадарни платформага олиб чиққан.
 
“Платформанинг бу қадар баланд эканини тасаввур қилмаган эдим. Яқинлашаётган поезд овозларини эшитиб, касбий маҳоратимни ишга солиб оёқларимни баланд кўтариб чиқиб олдим”, дейди Дэвис.
 
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, шахси номаълум бошпанасиз одамни рельсга бир аёл итариб юборган, кейин ўзи воқеа жойидан қочиб кетган. Тартиб посбонлари тез орада 23 ёшли Кэролин Мак исмли аёлни ҳужум қилишда гумондор сифатида қўлга олган. Бироқ аёл айбини тан олмаган. Девиснинг айтишича, фалокатга қадар гумондор жабрдийда билан баланд овозда баҳслашган. 
Ноила Умарова

Теглар:Нью-Йорк раққос American Ballet Theatre метро 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!