Турли сабабларга кўра содир бўлган ёнғинларда 4 нафар фуқаро тан жароҳати олган.
Ёнғинларда жами 1 млрд 224 млн сўмдан ортиқ қурилиш конструксиялари ва 916 млн сўмга яқин моддий бойликлар алангадан сақлаб қолинган.
Тошкент шаҳар Яшнобод туманида яшовчи фуқаро Ф.Алимов уйида маст ҳолда сигарета чекиб ухлаб қолиши натижасида 80 кв метр майдонда томи, шифт қисми ва уй жиҳозлари ёниб зарарланган.
Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туманида яшовчи фуқаро А.Латипованинг уйида иситиш печининг дудбурони қизиб кетиши натижасида ёнғин содир бўлиб, уйнинг 150 кв метр майдонда томи, шифт қисми ва уй жиҳозлари ёниб кетган.
Сурхондарё вилояти Денов туманида яшовчи фуқаро С.Норбоевнинг уйида иситиш печининг дудбурони қизиб кетиши натижасида ёнғин содир бўлиб, уйнинг 120 кв метр майдонда томи, шифт қисми ва уй жиҳозлари ёниб зарарланган.
Тошкент шаҳар Сирғали туманида яшовчи фуқаро Қ.Рашидов уйида сигарета чекишда эҳтиётсизлиги натижасида 10 кв. метр майдонда уй жиҳозлари ёниб зарарланган. Ёнғин натижасида куйиш тан жароҳати олган уй эгаси ёнғин ўчирувчилар томонидан қутқарилиб, шифохонага юборилган.
Тошкент вилояти Зангиота туманида яшовчи фуқаро З.Асқаровнинг уйида электр симларининг қисқа туташуви натижасида ёнғин содир бўлиб, уйнинг 70 кв. метр майдонда томи, шифт қисми ва уй жиҳозлари ёниб зарарланган. Ёнғиндан уй эгаси ва турмуш ўртоғи куйиш тан жароҳати олган ҳолда ҳамда ўғли Н.Асқаров ёнғин ўчирувчилар томонидан қутқарилиб, шифохонага юборилганлар.