...
МЕНЮ
ONLINE TV

Отабек Муродовга ўринбосар тайинланди


09:13, 03.11.2018 Жамият
 5 485

Ўринбосар шу вақтгача Қорақалпоғистон Республикаси прокурори лавозимида ишлаган.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасида янги тайинлов амалга оширилди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 ноябрдаги Фармонига асосан Рашид Насруллоевич Раҳматов Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари лавозимига тайинланди.
 
Рашид Раҳматов 1978 йилда туғилган, маълумоти олий, ҳуқуқшунос. 2004 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.


 
Прокуратура органларидаги иш фаолиятини 2004 йилда Навоий шаҳар прокуратурасида бошлаб, Навоий вилояти прокуратураси органларида турли лавозимларда, 2009 йилдан Бош прокуратура бошқарма прокурори, катта прокурори, Бухоро шаҳар прокурори, Бош прокуратура бошқарма бошлиғи ўринбосари, бошқарма бошлиғи лавозимларида фаолият юритган.
 
2017 йилнинг ноябрь ойидан шу вақтгача Қорақалпоғистон Республикаси прокурори лавозимида ишлаган.
 

Теглар:Бош прокуратура 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар