...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ота-оналик ҳуқуқидан қай ҳолларда маҳрум қилинади?


09:33, 13.07.2018 Жамият
 3 778

Ота-оналик ҳуқуқи суд томонидан айрим ҳолларда тортиб олинади.

Ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш фақат суд тартибида, аниқ белгиланган асослар мавжуд бўлганда, амалга оширилиши мумкин.
 
Ота-она (улардан бири) қуйидаги ҳолларда ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиниши мумкин:
  • ота-оналик мажбуриятларини бажаришдан бош тортса, шу жумладан алимент тўлашдан бўйин товласа;
  • узрсиз сабабларга кўра ўз боласини туғруқхона ёки бошқа даволаш муассасасидан, тарбия, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш муассасаси ва шунга ўхшаш бошқа муассасалардан олишдан бош тортса;
  • ота-оналик ҳуқуқини суиистеъмол қилса, болаларга нисбатан шафқатсиз муомалада бўлса, жумладан жисмоний куч ишлатса ёки руҳий таъсир кўрсатса;
  • муттасил ичкиликбозлик ёки гиёвандликка мубтало бўлган бўлса;
ўз болаларининг ҳаёти ёки соғлиғига ёхуд эри (хотини)нинг ҳаёти ёки соғлиғига қарши қасддан жиноят содир қилган бўлса.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:суд Ота-оналик ҳуқуқи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар