Чақалоқлар кесарча кесиш йўли билан дунёга келгани айтилмоқда.
Қозоғистоннинг Остона шаҳрида 4 эгизак – 2 ўғил ва 2 қизалоқ дунёга келди. Бу ҳақда “Zakon.kz” хабар бермоқда.
Остона шаҳридаги 1-сонли Перинатал марказида 2 декабрь куни дунёга келган эгизак чақалоқлар ҳақида эндигина хабар қилинди.
Ҳарбий хизматчи оиласида туғилган ўғил болаларнинг вазни 1490 ҳамда 1070 граммни, қизалоқларнинг вазни эса 1140 ва 1070 граммни ташкил этади. Айни вақтда онанинг ҳам гўдакларнинг ҳам аҳволи яхши. Улар шифокор назоратида.
“Аввалига бизга 3 эгизак дунёга келиши ҳақида айтишганди. Бироқ уларнинг 4 та эканини эшитганимизда янада хурсанд бўлдик. Ҳомиладорлик даврида доимий равишда шифокорлар назоратида бўлдим. Турмуш ўртоғим менга катта кўмак ва меҳр берди”, дейди 4 эгизакни дунёга келтирган Салтанат Спанова.
Перинатал марказ шифокорларининг сўзларига кўра, оила бошлиғи Асхат Спанов чақалоқлар дунёга келган вақтда хизмат жойида бўлган. Унга қўнғироқ орқали 4 эгизакнинг отаси бўлгани ҳақида хабар берилган.
“Ҳозирда болаларнинг вазнига бироз бўлса-да, вазн қўшилди. Уларнинг аҳволи яхши. Шифокорлар чақалоқларнинг саломатлигини назорат қилиб турибдилар”, дейди марказ шифокори Клара Бектурсинова.
Эгизакларга, ота-онаси Арсен, Алихан, Диара ва Аделья деб исм беришди.

Умида Якубова