...
МЕНЮ
ONLINE TV

Эрдўғаннинг маслаҳатчиси хориж ошпазларини жосусликда айблади


09:38, 09.12.2016 Олам
 2 176

Телевидение орқали дастурларда иштирок этувчи ошпазлар мамлакатнинг ички сирларидан воқиф бўлишяпти.

Туркия Республикаси президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг маслаҳатчиси Йигит Булут турк телеканалларининг турли ошпазлик шоу дастурларида иштирок этувчи хорижий ошпазларни жосус деб атади.
 
“Яқинда мен бир тумандан иккинчи туманга кўчиб юрувчи инглиз ва итальян ошпазларининг телевидение орқали чиқишларини томоша қилдим. Улар Анатолия ва Фракия ҳудудларида нима қилишяпти? Бундан мақсад нима? Улар маълумот тўплашяпти”, дейди Йигит Булут “A Haber” телеканали эфири чоғида.
 
“Бизнинг ҳамюртларимиз жуда ишонувчан. Улар бизниг барча сирларимизни, хусусан, ҳарбий-ҳаво базаси ҳақида маълум қилишяпти”, дея қўшимча қилган маслаҳатчи фуқароларни огоҳликка чақирди ва унинг сўзлари ортиқча “бўрттириш” эмаслигини таъкидлаб ўтди. 
Дурдона Расулова

Теглар:Йигит Булут Ражаб Тойиб Эрдўған Жосус 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!