Москва шаҳри думаси қошидаги монументал санъат комиссияси Ислом Каримов ҳайкалини ўрнатиш ҳақида қарор қабул қилди.
Мазкур боғда Ислом Каримов ёдгорлигини ўрнатиш таклифи Москва шаҳри думаси қошидаги монументал санъат комиссияси томонидан бир овоздан маъқулланди. Бу ҳақда “Interfax” агентлиги хабар бермоқда.
Ўз навбатида, Ўзбекистоннинг Россия Федерациясидаги элчиси Баҳром Афрахшанов бундай қарор қабул қигани учун комиссияга ўз миннатдорчилигини билдирган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов 2016 йилнинг 2 сентябрь куни оғир хасталик сабаб 78 ёшида оламдан кўз юмди. Президент ўзи туғилиб ўсган Самарқанд шаҳрига дафн этилди.
Маълумот учун, куни кеча Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Буюк давлат ва сиёсат арбоби, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов сиймоси тасвирланган ҳайкални яратиш бўйича халқаро ижодий танловни ташкил этиш тўғрисида”ги қарорни имзолади.