Бугун Жакартада XVIII Осиё ўйинларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтяпти.
Тантанали тадбирда иштирокчи мамлакат вакиллари стадион бўйлаб чиқиш қиладилар. Шу қаторда Ўзбекистон спорт делегацияси вакиллари ҳам тантанали тарзда айланиб ўтадилар. Ўзбек делегацияси байроғини кўтариш вазифаси боксчи Исроил Мадримовга топширилган.