...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ортиқхўжаев ва Облақулов маҳаллалар обод бўлиши учун нималар қилди?


19:45, 02.06.2018 Жамият
 13 595

Президент кеча ушбу маҳаллаларга ташриф буюриб, амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари билан танишган эди.

Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев бошчилигида Чилонзор туманидаги Хирмонтепа ва Тирсакобод маҳаллалари янада чирой очиб, янада кенгайди. Маълумки, Республикада “Обод маҳалла” дастури асосида бир нечта маҳаллалар обод қилиб келинмоқда.
 
Qalampir.uz журналисти Акмал Эшонхонов Жаҳонгир Ортиқхўжаев билан бирга Чилонзор тумани Дилхуш кўчаси 38-уйда жойлашган ётоқхонадаги етим болалар ва ёрдамга муҳтож қарияларни бориб кўрганидан кейин ушбу маҳаллаларда бўлиб, бу ердаги иш жараёни қандай кечаётганини кўздан кечирдилар.
 
Маҳаллани ободонлаштирилиши учун 2000 нафардан ишчилар ҳиссаларини қўшмоқда. Симёғочлар олиб ташланиб, янгисига алмаштирилди. Аввал ахлатхона бўлиб ётган катта ҳудуд ҳозирда ахлатдан тозаланиб, яқин кунларда тадбиркорларга фойдаланиш учун берилади.








 
Шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев бу маҳаллалардаги иш жараёнлари тугашини кутиб, ифторликни шу ерда машинада қилишга мажбур бўлди. Прокурор Шерзод Облақулов эса шебенни текислаш билан шуғулланди. Журналист бу вазиятларни суратга олиб, тарихга муҳрлади.




 
Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев кеча ушбу маҳаллаларга ташриф буюриб, амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари билан танишган эди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Жаҳонгир Ортиқхўжаев Шерзод Облақулов Акмалхон Эшонхонов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар