...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ортиқхўжаев: “Мен ва атрофимдагилар порага қараб қолмаган”


11:49, 02.02.2019 Жамият
 19 288

Бугун, 2 февраль куни Тошкент шаҳар ҳокимиятида маҳаллий тадбиркорлар ва хорижий инвесторлар учун "очиқ эшиклар куни" ўтказилмоқда. Унда Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев иштирок этиб, туманлар кесимида ҳар бир тадбиркор билан мулоқот қилиб, лойиҳалари билан танишиб чиқмоқда. 

"Биз Тошкент шаҳар ҳокимияти фаолиятини очиқ ва шаффоф қилиш тарафдоримиз. Бу ерда ҳеч қандай коррупция ва порахўрликка йўл қўйилмайди. Агар кимдир сиздан ҳокимнинг ёнига олиб бораман, "очиқ эшиклар куни"да қатнашасан деб, 10 000  доллар сўраган бўлса, ҳозироқ пулингизни қайтариб олишингиз мумкин. Мен ва атрофимдагилар бунга қараб қолмаган, ҳамманинг ўз бизнеси бор, эскича қилиб айтганда, бу пуллар бизга юқмайди", дейди Жаҳонгир Ортиқхўжаев.

Ҳокимликда 9 та туман кесимида 90 та лойиҳа тақдимоти бўлиб ўтмоқда. Тадбиркорлар ўз лойиҳаларини ҳокимликка ўрнатилган мониторларда тасвирлаб, изоҳлаб беришмоқда. Биринчи босқичдан ўтган лойиҳалар, иккинчи босқичга йўл олади ва келаси сафар улар мазкур лойиҳаларни кенгайтирилган шаклда Тошкент шаҳар ҳокимлиги қошида ташкил этилган комиссияга тақдим этадилар. 

"Бизга бугун очилиб, эртага ёпилиб кетадиган корхоналар эмас, рақобатбардош ишлаб чиқариш лойиҳалари керак. Биз уларнинг 1 йил эмас, балки 10 йил ишлашига, одамларни иш билан таъминлашига кўзимиз етиши керак. Буларни бугун қилишимиз керак, эртага кеч бўлади 

Ҳозир тадбиркорларимиз 5-10, 20 гектар ер олиб, на унинг ҳовлисига, на биносига қараяпти. Қўлига нима қурилиш моли келса, ўша билан завод қуряпти. Ишчилар учун ишлаш, овқатланиш шароитларини яратмаяпти. Бундан заводлар керак эмас. Уларга ер берсак исроф бўлади", дейди Жаҳонгир Ортиқхўжаев.
 

Теглар:Ортиқхўжаев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар