Декабрь ойи бошидаги қўшимча таътил эълон қилингани муносабати билан талабалар орасида қишки таътил қисқартирилиши ҳақида гап-сўзлар пайдо бўлган эди.
Аввалроқ 1-5 декабрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови муносабати билан қисқа муддатли таътил эълон қилингани ҳақида хабар берган эдик. Таътил олий таълим муассасалари меҳнат жамоаси ва талаба-ёшларининг Конституцион ҳуқуқларидан келиб чиқиб, уларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови жараёнларида доимий яшаш жойларидан иштирок этишларига шароит яратиш мақсадида жорий этилган эди.
Қўшимча таътил эълон қилингани муносабати билан талабалар орасида қишки таътил қисқартирилиши ҳақида миш-мишлар пайдо бўлган эди. Бироқ юқоридаги буйруқдан маълумки, қишки таътил ҳар йилдагидек ўзгаришсиз қолди.