...
МЕНЮ
ONLINE TV

Оққўрғонда калтакланган фуқаро шифохонада оламдан ўтди


17:47, 01.05.2018 Жамият
 6 292

ИИВ Матбуот хизматининг маълум қилишича, юқоридаги фуқаролар ўртасида жанжал келиб чиққан.

29 апрель, якшанба куни Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманида нохуш воқеа содир бўлди.
 
Маълум қилинишича, шу куни соат 23:30 ларда Ватанпарвар кўчасида Б.Юсупов ва А.Бойтўраевлар маст ҳолда Бўка туманида яшаган Р.Эшонқуловнинг турли жойларига уриб-тепиб жиддий жароҳат етказганлар.
 
ИИВ Матбуот хизматининг маълум қилишича, юқоридаги фуқаролар ўртасида жанжал келиб чиққан. Бундан ташқари, уларни ажратмоқчи бўлган З.Тўрақуловга ҳам жароҳат еткизилган.
 
Натижада Р.Эшонқулов шифохонага келтирилгандан сўнг оламдан ўтган. Б.Юсупов ва А.Бойтўраевлар эса қўлга олинган.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Оққўрғон жиноят 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар